Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, айтмоқдаман: “Қуддуснинг ва Яҳудо халқининг бошига шундай фалокат келтираманки, бу фалокатни эшитганларнинг бошидан ҳуши учади. Самарияга қарши ишлатган ўлчов ипини ва Ахабнинг хонадонига қарши ишлатган шоқулни Қуддусга қарши ишлатаман. Қуддусни бу қабиҳ халқдан тозалаб ташлайман, уни тоза косадай тўнтариб қўяман. Ўз халқимнинг омон қолганларидан юз ўгираман ва ғанимларининг қўлига таслим эттираман. Ғанимлар Қуддус аҳолисини талон–тарож қилади, ўлжа қилиб олиб кетади. Шунинг учун Эгамиз: “Исроил халқини ҳузуримдан қандай ҳайдаган бўлсам, Яҳудо халқини ҳам шундай ҳайдайман. Ўзим танлаган шаҳар — Қуддусдан юз ўгираман. Ҳа, Мен ўша ерда улуғланаман, деб айтган уйимни тарк этаман”, деган эди. Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Аммо Бобил шоҳи Навухадназар бу юртга бостириб келгандан сўнг, Бобил ва Орам лашкарларидан қўрқиб, Қуддусга келишга қарор қилган эдик. Шу сабабдан ҳозир биз Қуддусда яшаб юрибмиз.
Выбор основного перевода