Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайихин Бобилга сургун қилинганига ўттиз етти йил бўлганда, Бобил тахтига Эвилмардух ўтирди. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма еттинчи куни Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни зиндондан озод қилди. Ўша йили баҳорда шоҳ Навухадназар Ёҳайихинни ҳибсга олиб, Бобилга олиб кетди. У билан бирга Эгамизнинг уйидаги қимматбаҳо идишларни ҳам олиб кетди. Ёҳайихиннинг ўрнига амакиси Зидқиёни Яҳудо ва Қуддус устидан шоҳ қилиб тайинлади. Эгамиз менга Маъбад олдида турган икки сават анжирни кўрсатди. Бу воқеа Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусдаги Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни, Яҳудо аъёнларини, ҳунармандлару темирчиларни Бобилга асир қилиб олиб кетгандан сўнг содир бўлди. Шоҳ Ёҳайихин Ёҳайиқимнинг ўғли эди. Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Еремиёга Яҳудо халқи тўғрисида Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Бобил тахтига худди ўша йили Навухадназар ўтирган эди. Еремиё пайғамбар Бобилда асирларнинг орасида омон қолган оқсоқолларга, руҳонийларга, пайғамбарларга ва асирликда юрган бутун халққа Қуддусдан бир мактуб йўллади. Бу асирларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан Бобилга сургун қилган эди. Шоҳ Ёҳайихин, она малика, аъёнлар, Яҳудо ва Қуддус йўлбошчилари, ҳунармандлару темирчилар Қуддусдан сургун қилингандан кейин бу мактуб ёзилди. Навухадназар сургун қилган халқнинг сони қуйидагичадир: ҳукмронлигининг еттинчи йили 3023 нафар яҳудийни, “Бу исёнкор Исроил халқига шундай деб айт: «Маталнинг маъносини тушундингизми? Мен сизларга маъносини айтиб берай: Бобил шоҳи Қуддусга бостириб келди, у ердаги шоҳу аъёнларни ўзи билан Бобилга олиб кетди.
Выбор основного перевода