Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша йили баҳорда шоҳ Навухадназар Ёҳайихинни ҳибсга олиб, Бобилга олиб кетди. У билан бирга Эгамизнинг уйидаги қимматбаҳо идишларни ҳам олиб кетди. Ёҳайихиннинг ўрнига амакиси Зидқиёни Яҳудо ва Қуддус устидан шоҳ қилиб тайинлади. Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. У Эгаси Худонинг олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамизнинг сўзларини аён қилган Еремиё пайғамбарга бўйин эгмади. Шоҳ Навухадназар Зидқиёга Худонинг номи билан садоқат онтини ичдирган бўлса ҳам, Зидқиё Навухадназарга қарши исён кўтарди. У қайсарлик қилиб, Исроил халқининг Худосига — Эгамизга тавба қилишдан бош тортди. Фиръавн Нехо Йўшиёнинг ўғли Элияқимни отасининг ўрнига шоҳ қилди ва исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Сўнгра Ёҳухозни олиб Мисрга қайтди. Ёҳухоз ўша ерда вафот этди. Йўшиёнинг тўрт ўғли бор эди. Тўнғичи — Йўханон, иккинчиси — Ёҳайиқим, учинчиси — Зидқиё ва тўртинчиси Ёҳухоз эди. Миср шоҳи Ёҳухознинг укаси Элияқимни Яҳудо ва Қуддусга шоҳ қилиб тайинлади. Унинг исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Акаси Ёҳухозни эса Мисрга олиб кетди. Бобил шоҳи Навухадназар Йўшиё ўғли Зидқиёни Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихиннинг ўрнига Яҳудо шоҳи қилиб тайинлади.
Выбор основного перевода