Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уззиё умрининг охиригача тери касаллигидан тузалмади. У алоҳида бир уйда ёлғиз яшади. Эгамизнинг уйига кириш унга ман этилган эди. Юртдаги халқни ҳам, шоҳ саройини ҳам ўғли Йўтом бошқарарди. Уззиёнинг бошқа ишларини бошдан охиргача Омиз ўғли Ишаё пайғамбар ёзиб қолдирган. Уззиё оламдан ўтиб, шоҳлар қабристонининг бир четига дафн қилинди. Бироқ тери касаллигига чалингани учун уни шоҳлар хилхонасига қўймадилар. Унинг ўрнига ўғли Йўтом шоҳ бўлди. У одам касаллиги давомида ҳаром ҳисобланади. У алоҳида, қароргоҳдан ташқарида яшасин. Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига икки йил бўлганда, Йўтом Яҳудо шоҳи бўлди. Йўтом Уззиёнинг ўғли эди.
Выбор основного перевода