Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшнинг ўлимидан кейин ўн беш йил яшади. Сўнгра Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар. Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз тўққиз йил бўлганда, Шаллум Исроил шоҳи бўлди ва Самарияда бир ой ҳукмронлик қилди. Яҳудо шоҳи Йўтом ҳукмронлигининг йигирманчи йилида Хўшея Пекахга фитна уюштириб, уни ўлдирди ва ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Хўшея Элох деганнинг ўғли эди. Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига икки йил бўлганда, Йўтом Яҳудо шоҳи бўлди. Йўтом Уззиёнинг ўғли эди. Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Шундан кейин Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилди. Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди. Уззиё ҳам, отаси Эмозиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Осодан Ёҳушафат туғилди. Ёҳушафатдан Ёҳурам туғилди. Ёҳурамдан Уззиё туғилди.
Выбор основного перевода