Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига эллик икки йил бўлганда, Пеках Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва йигирма йил ҳукмронлик қилди.
Орам шоҳи Ратан билан Исроил шоҳи Пеках Қуддусни босиб олиш учун юриш қилдилар. Шаҳарни қамал қилиб турсалар–да, Охозни енга олмадилар.
Уззиёнинг набираси, Йўтомнинг ўғли Охоз ҳукмронлиги даврида Орам шоҳи Ратан ва Исроил шоҳи Рамалиё ўғли Пеках Қуддусга келиб, саф тортдилар. Аммо уни босиб ололмадилар.