Бир замонда дарахтлар ўзларига шоҳ танламоқчи бўлишибди. Улар зайтун дарахтига: — Шоҳимиз бўл, — дейишибди.
Зайтун дарахти уларга шундай жавоб берибди: — Худолар ва бандалар шарафига ишлатиладиган мойимни бермай қўйиб, дарахтлар узра шохларимни силкитиб турайми?!
Шунда дарахтлар анжирга: — Сен келиб, шоҳимиз бўла қол, — деб айтишибди.
Анжир дарахти ҳам шундай жавоб берибди: — Ийе, ширин ва лаззатли меваларимни тугмай, дарахтлар узра шохларимни силкитиб турайми?!
Сўнг дарахтлар токка: — Бизга сен ҳукмронлик қила қол, — дейишибди.
Ток ҳам жавоб бериб шундай дебди: — Худолар ва бандалар димоғини чоғ қиладиган шаробимни бермай қўйиб, дарахтлар узра новдаларимни силкитиб турайми?!
Охири дарахтларнинг барчаси янтоққа дейишибди: — Сен келиб, бизга ҳукмронлик қилгин.
Янтоқ эса дарахтларга: — Агар мени сидқидилдан шоҳликка кўтараётган бўлсангизлар, келиб соямда паноҳ топинглар, акс ҳолда, тиканларимдан чиққан олов авж олиб, ҳатто Лубнондаги садрларни ҳам куйдириб ташлайди! — деб жавоб берибди.