Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Эмозиё ўз аъёнлари билан маслаҳатлашиб, Исроил шоҳи Ёҳўшга: “Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи”, деган хабар жўнатди. Ёҳўш Ёҳухознинг ўғли, Ёҳунинг набираси эди. Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: “Лубнон тоғларида бир ғовтикан садр дарахтига, қизингни ўғлимга хотинликка бер, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда бир йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди. Шунга ўхшаб сен ҳам: «Кўриб қўй, Эдомни мағлуб қилдим», деб мақтаниб, юрагинг киборликка тўлибди. Уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!” Лекин Эмозиё қулоқ солмади. Бу Худонинг иши эди. Яҳудо халқи Эдомнинг худоларига сажда қилгани учун, Худо уларни душманнинг қўлига беришга қарор қилган эди. Шунинг учун Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиё устига юриш қилди. Иккала томоннинг лашкари Яҳудонинг Байт–Шамаш шаҳрида рўбарў келди. Исроил лашкари Яҳудо лашкарини мағлуб этди. Яҳудо лашкарининг ҳаммаси уйларига қочиб кетди. Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охозиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Эмозиёни Қуддусга олиб борди. У ерда Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган 400 тирсак қисмини буздирди. Худонинг уйида Обидадомнинг насли қўриқлаган ҳамма олтину кумушни ва ашёларни тортиб олди. Булардан ташқари, сарой хазинасини ва асирларни олиб, Самарияга қайтиб кетди.
Выбор основного перевода