Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эмозиё тахтга ўтирган пайтда, йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёҳуваддон эди. Эмозиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди, аммо чин юракдан қилмаган эди. Эмозиё ўз шоҳлигини мустаҳкамлаб олгандан кейин, отасини ўлдирган аъёнларни йўқ қилди. Бироқ Мусонинг қонунида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандларининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталарининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина ўлим жазосига тортилсин”, деб амр қилган эди. Уни ўлдирганлар Йўшнинг аъёнларидан Шимат деган одамнинг ўғли Йўзабад билан Шўмер деганнинг ўғли Ёҳузабад эдилар. Йўш Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Эмозиё шоҳ бўлди. Яҳудо шоҳи Йўш ҳукмронлигининг ўттиз еттинчи йилида Ёҳўш Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳўш Ёҳухознинг ўғли эди.
Выбор основного перевода