Осо эса Эгамиз уйининг хазинасида қолган ҳамма олтин ва кумушни ҳамда шоҳ саройи хазиналарини олди. Хазиналарни аъёнлари орқали Орам шоҳи Банҳадад ҳузурига жўнатди. Хезиённинг набираси Банҳадад Тавриммўннинг ўғли эди. Осо Дамашқда ўтирган Банҳададга шу гапларни етказишни буюрди:
Эгамизнинг уйида ва саройнинг хазиналарида топилган олтину кумушни ва ашёларни тортиб олди. Булардан ташқари, асирларни ҳам олиб, Самарияга қайтиб кетди.