Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — деб сўради Хазайил. — Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан. Ўша йилнинг охирида Орам лашкари Йўшга ҳужум қилди. Улар Яҳудо ва Қуддусни босиб олиб, ҳамма халқ йўлбошчиларини ўлдиришди, олган ҳамма ўлжаларини Дамашқ шоҳига жўнатишди. Гарчи Орам лашкари озчилик бўлса ҳам, Эгамиз уларнинг қўлига Яҳудонинг катта лашкарини топширганди. Чунки Яҳудо халқи ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этганди. Шундай қилиб, шоҳ Йўш жазосини олди.
Выбор основного перевода