Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг қўлини таканинг бошига қўйиб, такани Эгамизнинг ҳузурида, куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин. Бу гуноҳ қурбонлигидир. У қўлини гуноҳ қурбонлигининг бошига қўйсин, сўнг уни куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин. агар бирортангиз билмаган ҳолда гуноҳ қилиб, эҳсонларга оид кўрсатмаларни бузиб қўйсангиз, айб қурбонлигини келтиринг. Айб қурбонлиги сифатида Эгамизга нуқсонсиз бир қўчқорни ёки қўчқорнинг қийматига яраша кумушни олиб келинг. Бу айб қурбонлигидир. Эҳсонларга келтирган зарарни қоплашингиз учун руҳонийга товон тўланг. Бунинг устига эҳсон қийматининг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб, сизни гуноҳингиздан поклайди, шунда гуноҳингиз кечирилади. Агар бирортангиз Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олсангиз, қилган ишингизни англаганингиздан кейин жазога лойиқ ҳисобланасиз. Бундай ҳолда руҳонийга айб қурбонлиги сифатида нуқсонсиз бир қўчқорни ёки қўчқорнинг қийматига яраша кумушни олиб келинг. Руҳоний сизни гуноҳингиздан поклайди, шунда билмасдан қилиб қўйган гуноҳингиз кечирилади. Айб қурбонлиги учун ҳам, гуноҳ қурбонлиги учун ҳам қоида бир: қурбонликнинг гўшти гуноҳдан поклаш маросимини олиб борган руҳонийга тегишли бўлсин. Исроил халқи Менга берадиган энг муқаддас назрларнинг, яъни дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликларининг куйдирилмайдиган қисми сен билан ўғилларингга тегишлидир. Исроил халқи Менга келтирадиган эҳсонларнинг ҳаммасини Мен сенга ва ўғил–қизларингга доимий улуш қилиб бераман. Бу сен ва сенинг наслинг билан Менинг ўртамдаги қатъий аҳддир.”
Выбор основного перевода