Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг Ёҳушева деган қизи бор эди. Ёҳушева Охозиёга ўгай сингил эди. Ёҳушева Охозиёнинг ўғли Йўшни шоҳнинг ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Оталиё болани ўлдирмаслиги учун уни энагаси билан бирга Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. Йўш шоҳ бўлганда, етти ёшда эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бершеба шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди. Руҳоний Ёҳайидо ҳаётлигида Йўш Эгамизнинг олдида тўғри ишлар қилди. Ёҳайидо Йўшга иккита хотин олиб берди. Улар Йўшга ўғил–қизлар туғиб беришди. Орадан бир оз вақт ўтгач, Йўш Эгамизнинг уйини тузатишга қарор қилди. У руҳонийларни ва левиларни тўплаб, уларга айтди: — Яҳудо шаҳарларига бориб, Худойингизнинг уйини тузатиш учун жамики Исроил халқидан йилига тўланадиган солиқни йиғиб келинглар. Бу ишни тезлик билан бажаринглар. Лекин левилар бу ишни орқага сурдилар. Шунда шоҳ олий руҳоний Ёҳайидони чақиртириб, ундан сўради: — Нимага сиз левиларни солиқ йиғиб келишлари учун жўнатмадингиз? Эгамизнинг қули Мусо Муқаддас аҳд чодирининг харажатларини қоплаш учун бу солиқни Исроил жамоасига солган–ку. Қабиҳ аёл Оталиёнинг издошлари Худонинг уйига бостириб кириб, у ердаги Эгамизга бағишланган ашёларни Баалнинг сажда маросимлари учун ишлатган эдилар. Шоҳнинг буйруғи билан бир қути ясалиб, Эгамиз уйи дарвозасининг ташқи томонига ўрнатилди. “Худонинг қули Мусо саҳрода Исроил халқига солган солиқни Эгамизга олиб келинглар”, деб Яҳудо ва Қуддус бўйлаб эълон қилинди. Жамики йўлбошчилар ва халқ бажонидил солиқ пулларини олиб келиб, қутини тўлдиравердилар. Қутида кўп пул йиғилгандан кейин, левилар қутини шоҳ аъёнларига олиб боришар эди. Шоҳнинг мирзаси билан олий руҳонийнинг ёрдамчиси қутини бўшатиб, уни ўз жойига қайтариб қўйишар эди. Улар ҳар куни шундай қилишарди. Шу тариқа кўп миқдорда кумуш тўплашди. Шоҳ ва Ёҳайидо бу кумушларни Эгамизнинг уйидаги ишларнинг бошида турган одамларга берди. Улар эса бу кумушга Эгамизнинг уйини тузатиш учун тош терувчилар, дурадгорлар, темир ва бронзага ишлов берадиган усталарни ёлладилар. Ҳаммалари чин юракдан меҳнат қилишди, Худонинг уйини олдинги ҳолатида тиклаб, мустаҳкамлашди. Улар ҳамма ишларни тугатишгач, қолган кумушларни шоҳ билан Ёҳайидога беришди. Бу кумушлардан Эгамизнинг уйи учун буюмлар — хизматда ва қурбонликлар куйдиришда ишлатиладиган идишлар, шунингдек, олтин ва кумуш анжомлар ясалди. Руҳоний Ёҳайидо даврида Эгамизнинг уйида доимо куйдириладиган қурбонликлар келтириларди.
Выбор основного перевода