Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини парчалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни ёндиринглар, бутларини чопиб ташлаб, худоларининг номини у ердан йўқ қилинглар. Ёҳу бутун Исроил бўйлаб хабар жўнатган эди, Баалга сажда қилувчиларнинг ҳаммаси келди, биронтаси ҳам келмай қолмади. Ҳамма Баалнинг уйига кирди. Баалнинг уйи лиқ тўлди. Шу пайт Ёҳу Ёҳунадав билан бирга Баалнинг уйига кирди–да, сажда қилувчиларга: — Атрофингизга яхшилаб қаранг, — деди. — Орангизда Эгамизга хизмат қиладиганлардан ҳеч ким бўлмасин, бу ерда фақат Баалга сажда қилувчилар бўлсин. у ердаги бутсимон устунларни ташқарига олиб чиқиб, ёқиб юбордилар. Баалга аталган тошни синдирдилар, уйини вайрон қилдилар. Халқ бу жойни ҳожатхонага айлантирди. Ўша жой бугунгача ҳожатхона бўлиб қолган. Сўнг бутун халқ Баалнинг уйига бориб, уни бузиб ташлади, у ердаги қурбонгоҳларни ва Баалнинг тасвирларини синдирди, Баалнинг руҳонийси Маттонни эса қурбонгоҳларнинг рўпарасида ўлдирди.
Выбор основного перевода