Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин бронзани эритиб, думалоқ шаклда ҳовуз ясатди. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди. Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор буқа шакли бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу буқа шакллари ҳам қилинган эди. Ҳовуз бронзадан ясалган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди. Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 6000 кўза сув сиғарди. Шоҳ Охоз Оссурия шоҳини мамнун қилиш учун қуйидаги ишларни қилди: Худонинг уйидаги араваларнинг ён тўсиқларини кўчиртириб ташлади, буларнинг устидаги тоғораларни ҳам олдирди. Бронзадан ясалган буқаларнинг устидан ҳовузни олиб, тошдан қилинган тўшама устига жойлаштирди. Эгамизнинг уйи ичкарисида қурилган ва Шаббат куни шоҳ фойдаланадиган жойни, шоҳ ташқаридан кирадиган йўлакни олдириб ташлади. Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчалаб, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар. Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги шаҳарлари бўлган Тивхат ва Хундан кўп бронза олиб келди. Кейинчалик Сулаймон бу бронзадан ҳовуз, устунлар ва ҳар хил ашёлар ясаттирди. Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчаладилар, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар.
Выбор основного перевода