Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен уни Руҳим билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир ва идрокли қилдим, қобилият ато этдим. У ажойиб бадиий безаклар қилишга, безакларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга, қимматбаҳо тошларни ўйишга, уларга ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатлидир. Эгамиз уни Ўз Руҳи билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир ва идрокли қилди, қобилият ато этди. Унинг онаси — Дан қабиласидан, отаси эса — Тирлик. Унинг ўзи олтин, кумуш, бронза, темир, тош ва ёғочга ишлов берадиган моҳир устадир. У сафсар, кўк, қизил матоларни ва майин зиғир матосини ҳам тўқишни билади, шунингдек, турли ўймакорлик ишларини бажара олади, ҳар қандай нақшни сола олади. Хуром сизнинг усталарингиз ва отангиз бўлмиш хўжайиним Довуд етиштирган усталар билан бирга ишлайди. қозонлар, кураклар, санчқилар ва буларга алоқадор барча буюмлар. Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқалланган бронзадан ясаб берди.
Выбор основного перевода