Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
иккита устун, устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош, устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак, Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак бўлиб, тепасида бронзадан ясалган устунқош бор эди. Иккала устунқошнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди. Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги шаҳарлари бўлган Тивхат ва Хундан кўп бронза олиб келди. Кейинчалик Сулаймон бу бронзадан ҳовуз, устунлар ва ҳар хил ашёлар ясаттирди. Сулаймон 18 тирсак баландликдаги икки устун ясаттириб, уларни Эгамиз уйининг олд томонига ўрнатди. Ҳар бир устун тепасида устунқош бўлиб, устунқошнинг баландлиги 5 тирсак эди. иккита устун, устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош, устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак, Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак эди. Устунларнинг ичи кавак бўлиб, деворларининг қалинлиги тўрт энли эди. Иккала устуннинг тепасида биттадан устунқош бор эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди. Устунқошнинг ҳар бир томонига тўқсон олтита анор тасвири туширилган эди. Тўрсимон безакдаги анорларнинг сони ҳаммаси бўлиб юзта эди.
Выбор основного перевода