Ички ҳовли деворларининг уч қаторини тарошланган тошдан, бир қаторини садр ёғочидан қилдирди.
Сулаймон саройнинг “Устунли кошона”сини ҳам қурди. Кошонанинг бўйи 50 тирсак, эни 30 тирсак эди. Кошонанинг олд томонида айвон қурдириб, устун билан тиради. Айвоннинг томи ёпилган эди.