Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ ҳазратлари ўз сўзи билан мени тинчлантирадилар. Чунки шоҳим, Худонинг фариштаси каби яхши–ёмон гапни тинглаб, ажрим қиладилар.” Эгангиз Худо сизга ёр бўлсин! Сулаймон саноси. Эй Худо, шоҳга адолатингни бергин, Шоҳ ўғлига тўғри ҳукм чиқаришни ўргатгин. Сенинг халқингни у адолат ила ҳукм этсин, Бечораларни у тўғрилик билан ҳукм этсин. фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлсанг, уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг, Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан. Чунки доноликни Эгамиз беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади. Эгамиз тўғри одамни эсон–омон сақлайди, тўғри юрадиганга Ўзи қалқон бўлади. Адолатли инсонни ҳимоя қилади, Унга содиқ бўлганнинг йўлини қўриқлайди. Шунда сен тўғрилик, адолат, одиллик, яъни тўғри йўл нима эканлигини тушунасан. Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо сахийлик билан, беминнат беради.
Выбор основного перевода