Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд руҳоний Зодўхни ва унинг руҳоний қариндошларини Гивондаги саждагоҳда, Эгамизнинг Муқаддас чодирида хизмат қилишга тайинлади. Мусо саҳрода ясаган Эгамизнинг чодири ва қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ ўша пайтда Гивондаги саждагоҳда жойлашган эди. Сулаймон билан бутун жамоа Гивондаги саждагоҳга йўл олишди. Эгамизнинг қули Мусо саҳрода қурдирган Худонинг Учрашув чодири ўша даврда Гивонда жойлашган эди. Сўнг Сулаймон Эгамизнинг олдида Учрашув чодирининг қаршисидаги ўша бронза қурбонгоҳ устига чиқиб, мингта қурбонлик куйдирди. Шундан кейин Сулаймон Гивондаги саждагоҳда жойлашган Учрашув чодиридан Қуддусга қайтиб кетди. У Исроил устидан ҳукмронлик қила бошлади.
Выбор основного перевода