Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У халқни жангларга бошлаб борсин, токи Сенинг жамоанг чўпонсиз қўйдай бўлиб қолмасин. Аммо сендан бир ўғил туғилади. Ўғлинг тинчликсевар одам бўлади. Мен уни атрофдаги ҳамма ғанимлардан халос қилиб, тинчликка эриштираман. Унинг исми Сулаймон бўлади. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроилга тинчлик, осойишталик ато қиламан. Менга атаб уйни ўша ўғлинг қуради. У Менга ўғил бўлади, Мен унга ота бўламан. Унинг Исроилдаги шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.” Энди, ўғлим, Худо сенга ёр бўлсин. Унинг уйини қураётганингда, Эганг Худо Ўз ваъдасига мувофиқ, сени муваффақиятга эриштирсин. Эгам сенга идрок билан фаҳм–фаросат берсин, токи У Исроил ҳукмронлигини сенга топширганда, сен Эганг Худонинг қонунига риоя қила олгин. Агар сен Эгамизнинг Исроил учун Мусога амр этган қонун–қоидаларини битта қолдирмай бажарсанг, муваффақиятга эришасан. Дадил ва ботир бўл. Қўрқма, ваҳимага тушма. Ҳизқиё йигирма беш ёшида шоҳ бўлди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Абиё бўлиб, Закариёнинг қизи эди. Мен Унга шундай жавоб қайтардим: — Ё Эгам Раббий! Мен тузукроқ ҳам гапира олмайман. Ҳали жуда ёшман.
Выбор основного перевода