Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахабнинг Самария шаҳрида етмишта ўғли бор эди. Ёҳу Самариядаги оқсоқолларга ва Ахаб ўғилларининг мураббийларига ҳамда Йизрил бекларига шу мазмунда мактуб ёзиб юборди: Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бегига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди. Энди шоҳ номидан яҳудийлар тўғрисидаги мактубни ўзларингизга маъқул келадиган тарзда ёзиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланглар. Шоҳ номидан ёзилиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланган мактубни ҳеч ким ўзгартириши мумкин эмас. Мардохай шоҳ Ахашвераш номидан мактубни ёздиргач, шоҳнинг узуги билан муҳрлади ва шоҳнинг йилқисидаги учқур отларга чопарларни ўтқазиб жўнатди.
Выбор основного перевода