Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенинг наслинг тўрт авлод ўтгандан кейин бу ерга қайтиб келади, чунки Амор халқларининг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади. Натижада бутун юрт ҳаром бўлиб кетди. Мен юртни жазоладим, юрт эса у ернинг халқларини қусиб юборди. Сизлар Менинг қонун–қоидаларимга риоя қилинглар. Исроил халқидан бўлганлар ва орангизда яшаётган мусофирлар бундай жирканч ишларни қилмасин. Зотан, сизлардан олдин мана шу юртда яшаган халқлар бу жирканч ишларнинг ҳаммасини қилиб, юртни булғаган эдилар. Агар сизлар ҳам юртни булғасангиз, бу юрт олдинги халқларни қусиб юборгандай сизларни ҳам қусиб юборади. Бундай жирканч ишни қилган ҳар қандай одам халқ орасидан йўқ қилинсин. Хуллас, талабларимни бажаринглар. Сизлардан олдин бу юртда қилинган жирканч ишларни қилиб, ўзингизни булғаманглар. Зотан, Мен Эгангиз Худоман.” Эгамиз: “Бундай ишларни қилманглар”, деб айтганига қарамасдан, бутларга хизмат қилаверардилар. — Яҳудо шоҳи Манаше жирканч ишлар қилгани, ўзидан олдинги Амор халқларидан ҳам баттар қабиҳликлар қилгани, бутлар ясаб, Яҳудо халқини гуноҳга ботиргани учун Эй Исроил халқи, Мен сизни деб, Амор халқларини йўқ қилган эдим. Уларнинг бўй–басти садр дарахтидай баланд, Эман дарахтидай бақувват бўлган бўлса–да, Мен уларнинг мевасини қовжиратган эдим, Илдизини қуритган эдим. Амор халқининг юртини сизларга мулк қилиб бераман деб, Сизларни Миср юртидан олиб чиққандим. Қирқ йил саҳрода сизларга йўл кўрсатиб юргандим.
Выбор основного перевода