Сўнгра Довуд Йўаб билан унинг ҳамма одамларига шундай амр берди: — Абнурнинг жасади тепасида йиғланглар. Кийимларингизни йиртиб, қанорга ўранинглар. Шоҳ Довуднинг ўзи тобутнинг орқасида борди.
Довуд ўғли учун Худога илтижо қилиб, рўза тутди, уйига бориб кечалари кўкрагини захга бериб ётаверди.
Шоҳ аёлнинг сўзларини эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Халқ девор устида кетаётган шоҳнинг либоси ичидаги қанорни кўриб қолди.
Бу хабар Найнаво шоҳига ҳам етиб борди. У тахтдан тушиб, шоҳона либосларини ечди, қанорга ўраниб, кулга ўтирди.