Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Изабел эса Йизрил ерларида итларга ем бўлади, уни дафн қиладиган ҳеч кимса бўлмайди.” У шундай деб эшикни очди–ю, қочди. Ёҳу Йизрилга борди. Изабел эса бу хабарни эшитиб кўзларига сурма суртиб, сочларини тараб, деразадан қараб турган эди. Ёҳу шаҳар дарвозасидан киргач, Изабел: — Ҳа, сенмисан, ҳукмдорини ўлдирган Зимридан қолишадиган жойинг йўқ! Тинчлик билан келдингми? — деди. Ёҳу кўзларини деразага қадаб: — Ким мен томонда? Ким? — деб бақирди. Тепада ҳарам оғаларидан икки–учтаси пайдо бўлди. — Уни пастга улоқтиринглар! — деб буюрди Ёҳу. Улар Изабелни ушлаб пастга улоқтирдилар. Унинг қони деворга, отларга сачради, Ёҳунинг оти жасадни эзғилаб ташлади. Шундан кейин Ёҳу келиб, еб–ичди. Сўнгра: — Анави лаънатини топиб, кўминглар, — деди, — нима бўлганда ҳам, шоҳ қизи–да. Лекин Изабелнинг жасадини дафн қилишга борган одамлар, унинг бош суяги, оёғи ва қўл панжасидан бошқа бирор аъзосини топа олмадилар. Ҳаммалари қайтиб келиб, Ёҳуни аҳволдан хабардор қилдилар. Ёҳу уларга шундай деди: — Эгамизнинг Ўз қули Илёс орқали айтган бу сўзлари бажо бўлди: “Изабелнинг жасади Йизрил ерларида кўппакларга ем бўлар, Унинг жасади Йизрил далаларидаги гўнгга ўхшаб қолар, Шунинг учун ҳеч ким, бу Изабелдир, деб айтмас.”
Выбор основного перевода