Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусонинг қайнатаси — Мидиён юртининг руҳонийси бўлган Ятро эди. Мусо унинг қўй–эчкиларини боқиб юрарди. У қўй–эчкиларни саҳронинг ғарб томонига ҳайдаб, Худонинг муқаддас тоғи Синайга бориб қолди. Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясат. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилсин. Мен тош лавҳаларни, яъни Эгамиз сизлар билан қилган аҳд лавҳаларини олгани тоққа чиқдим. Қирқ кечаю қирқ кундуз тоғда бўлдим, у ерда на нон едим, на сув ичдим. Эгамиз менга Ўз қўли билан ёзган иккита тош лавҳани берди. Тоғда йиғилган кунингиз Эгамиз сизларга олов ичидан айтган амрларнинг ҳаммаси тош лавҳаларга ёзилган эди. Қирқ кечаю қирқ кундуздан кейин Эгамиз менга аҳд сўзлари ёзилган иккита тош лавҳани берди. Эгамиз олдида юз тубан мук тушиб, олдингидай қирқ кечаю қирқ кундуз нон емай, сув ичмай илтижо қилдим, чунки сизлар гуноҳ қилган эдингизлар. Эгамиз олдида қабиҳ иш қилиб, Уни ғазаблантирган эдингизлар. Исо қирқ кун ва қирқ кеча рўза тутди, охири оч қолди. Исо саҳрода қирқ кун бўлиб, шайтон томонидан васвасага солинди. Исо ёввойи ҳайвонлар орасида яшаб, фаришталар Унга хизмат қилишарди.
Выбор основного перевода