Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз Менинг қаҳр–ғазабимни Исроил халқидан қайтарди, — деди. — Исроил халқи орасида у Менга жон куйдиргани учун, Мен ғазаб устида уларга қирғин келтирмадим. Бу аҳдга мувофиқ, Финхазнинг ўзи ва унинг авлоди то абад руҳоний бўлишади, чунки у ўз Худосига — Менга жон куйдириб, қилган иши билан Исроил халқидан Менинг ғазабимни қайтарди. Изабел Эгамизнинг пайғамбарларини ўлдираётганда, Ободиё юзта пайғамбарни ғорга олиб кетган ва элликта–элликта қилиб ўша ерда яширган, уларни нон–сув билан таъминлаб турганди. Илёс яна халққа қараб гапира бошлади: — Эгамизнинг пайғамбарларидан ёлғиз мен қолдим, Баалнинг пайғамбарлари эса 450 киши. Илёс: “Менга яқинроқ келинглар”, — деб ҳамма одамларни чақирди. Халқ Илёснинг ёнига келди. Шу пайт Илёс Эгамизнинг бузилган қурбонгоҳини қайта тиклай бошлади. шундай дейсизлар: «Агар ота–боболаримиз даврида биз ҳам яшаганимизда эди, уларга қўшилишиб пайғамбарларнинг қонини тўкмаган бўлардик.» Бу билан сизлар пайғамбарларни қатл қилганларнинг ўғиллари эканингизни тан оляпсизлар. Ота–боболарингиз бошлаган ишни охирига етказинглар энди! Ота–боболарингиз пайғамбарларнинг ҳаммасини қувғин қилганлар! Солиҳ Зотнинг келишини башорат қилганларни улар ўлдирганлар! Энди эса сизлар Солиҳ Зотни сотиб, қатл қилдингизлар. “Эй Эгам, Исроил халқи қурбонгоҳларингни бузди, пайғамбарларингни қиличдан ўтказди. Ёлғиз мен қолдим, холос. Энди жонимни олиш учун мени ҳам қидириб юрибдилар.”
Выбор основного перевода