Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — деб сўради Хазайил. — Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан. Ёҳу Ёрамга қарши фитна уюштирди. Бу пайтда бутун Исроил лашкари шоҳ Ёрам бошчилигида Гиладдаги Рамўт шаҳрини Орам шоҳи Хазайилдан ҳимоя қилаётган эди. Ёрам Хазайил билан жанг қилганда, Орам лашкари уни яралаган, Ёрам эса яраларини даволатиш учун Йизрилга қайтган эди. Ёҳу дўстларига: — Агар сизлар мен томонда бўлсангизлар, шаҳардан бирор кимса чиқиб кетишига ва Йизрилга хабар олиб боришига йўл қўйманглар, — деди. Ёҳу отига миниб, Йизрил шаҳрига йўл олди, чунки Ёрам касал бўлиб, у ерда ётган эди. Яҳудо шоҳи Охозиё ҳам Ёрамни кўргани келган эди. Йизрил минораси устида қоровул турарди. Ёҳунинг одамлари яқинлашиб келарди. Қоровул уларни кўриб қолиб: “Бир талай одамни кўряпман”, деди. Ёрам қоровулга айтди: — Бирорта отлиқни юбор, одамларни кутиб олиб: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўрасин. Сувори Ёҳуга пешвоз чиқиб деди: — Шоҳ: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўраяпти. — Тинчликдан сенга нима?! Орқамдан юр, — деди Ёҳу. Қоровул эса: “Отлиқ уларнинг олдига етиб борди–ю, лекин қайтиб келмаяпти”, деб хабар берди. Энди бошқа бир отлиқни юборишди, буниси ҳам уларнинг олдига келиб: — Шоҳимиз: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўраяпти, — деди. — Тинчликдан сенга нима?! Орқамдан юр, — деди Ёҳу. Қоровул: “Отлиқ уларнинг олдига етиб борди–ю, қайтиб келмади, ўпкаси оғзига тиқилгандай ҳовлиқиб от чоптириб келишидан Ёҳуга ўхшайди”, деб хабар етказди. — Аравани қўш! — деб буюрди Ёрам. Шоҳнинг жанг аравасини қўшдилар. Исроил шоҳи Ёрам ва Яҳудо шоҳи Охозиё ўз араваларига миниб, Ёҳуни кутиб олгани чиқдилар. Улар Ёҳуни Йизриллик Навўтнинг даласида кутиб олдилар. Ёрам Ёҳуни кўргач, унга: — Тинчлик билан келдингми, Ёҳу? — деб сўради. — Онанг Изабел бошлаган зиною сеҳр–жоду бизда ҳанузгача давом этиб келар экан, қанақасига тинчлик бўлсин?! — деди Ёҳу. Ёрам Охозиёга: “Қочдик, Охозиё! Хоинлик бу!” деди–ю, от тизгинини буриб, қочиб қолди. Ёҳу камонни кучи борича тортиб, Ёрамнинг иккала кураги ўртасини мўлжаллаб отди. Ўқ Ёрамнинг қоқ юрагини тешиб ўтди. Ёрам араваси ичига йиқилди. Ёҳу хизматкори Бидкарга деди: — Унинг жасадини Йизриллик Навўтнинг даласига олиб бориб ташла, шуни ёдингдан чиқармагинки, биз, икковимиз, Ёрамнинг отаси Ахабнинг ортидан жанг аравасида борганимизда, Ахабга қарши Эгамиз шуни аён қилган эди: “Кеча Навўт билан унинг ўғиллари қонини кўрдим. Сендан ўша далада қасос оламан.” Энди Эгамизнинг айтганига кўра, Ёрамнинг жасадини олиб, Навўтнинг даласига олиб бориб ташла. Яҳудо шоҳи Охозиё бу ҳодисани кўриб, Байт–Хагон шаҳрига қараб қочди. Ёҳу унинг ортидан қувиб кетаётганда: — Уни ҳам ўлдиринглар! — деб бақирди. Йиблаём шаҳри ёнидаги Гур тепалигида аравасида турган Охозиёни отдилар. Охозиё Магидў шаҳрига қочиб бориб, ўша ерда жон берди. Аъёнлари унинг жасадини аравада Қуддусга олиб келдилар ва Довуд қалъасида, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Ахаб ўғли Ёрам ҳукмронлигининг ўн биринчи йилида Охозиё Яҳудо шоҳи бўлган эди. Ёҳу Йизрилга борди. Изабел эса бу хабарни эшитиб кўзларига сурма суртиб, сочларини тараб, деразадан қараб турган эди. Ёҳу шаҳар дарвозасидан киргач, Изабел: — Ҳа, сенмисан, ҳукмдорини ўлдирган Зимридан қолишадиган жойинг йўқ! Тинчлик билан келдингми? — деди. Ёҳу кўзларини деразага қадаб: — Ким мен томонда? Ким? — деб бақирди. Тепада ҳарам оғаларидан икки–учтаси пайдо бўлди. — Уни пастга улоқтиринглар! — деб буюрди Ёҳу. Улар Изабелни ушлаб пастга улоқтирдилар. Унинг қони деворга, отларга сачради, Ёҳунинг оти жасадни эзғилаб ташлади. Сўнгра Ёҳу Йизрилда Ахаб хонадонининг қолган–қутганини, унинг ҳамма аъёнларини, яқинларини, руҳонийларини ўлдирди. Шундай қилиб, Ахабнинг биронта ҳам одами тирик қолмади. Шунинг учун Эгамиз Исроилдан ғазабланди ва Исроил халқини узоқ вақт Орам шоҳи Хазайил билан Хазайилнинг ўғли Банҳададнинг қўлига бериб қўйди. Орам шоҳи Хазайил Ёҳухознинг бутун шоҳлиги даврида Исроил халқига зулм ўтказиб келган эди.
Выбор основного перевода