Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — деб сўради Хазайил. — Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан. — Кўппакдан фарқ қилмайдиган мен, қулингиз, ким бўлибманки, шунақа ишларни қила олар эканман?! — деди Хазайил. — Эгамиз менга аён қилди: сен Орам шоҳи бўласан, — дея жавоб берди Элишай. Хазайил Элишайнинг ҳузуридан чиқиб, ҳукмдори Банҳададнинг ёнига қайтиб келди. — Элишай сенга нима деди? — сўради шоҳ Хазайилдан. — У менга айтдики, сиз албатта соғайиб кетаркансиз, — деб жавоб берди Хазайил. Эртаси куни Хазайил кўрпани олиб, сувга ботирди–да, ҳўл кўрпани шоҳнинг юзига ёпиб, уни бўғди. Шундай қилиб, Хазайил шоҳни ўлдириб, унинг ўрнига ўзи шоҳ бўлди.
Выбор основного перевода