Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гўштни тановул қилаётганингизда, шай туринглар. Чориғингиз оёғингизда, таёғингиз қўлингизда бўлсин, тез–тез енглар. Мен, Эгангизга бағишланган Фисиҳ қурбонлиги шудир. Энди менга бир созанда олиб келинглар! Созанда мусиқа чалган эди, Эгамиз Элишайга Ўз қудратидан берди. Ҳаётимнинг ўттизинчи йилида, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Ўша куни Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлган эди. Руҳ мени бошқа ёққа олиб кетди. Мен аччиқланиб, жаҳлим чиқа бошлади. Эгамизнинг қудрати мени қамраб олган эди.
Выбор основного перевода