Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Бундан кейин сенинг исминг Ёқуб эмас, Исроил бўлсин, — деди ўша одам. — Чунки сен Худо ва инсонлар билан олишиб, ғолиб чиқдинг. “Сенинг исминг Ёқуб, лекин бундан кейин сени Ёқуб деб чақирмайдилар, сенинг исминг Исроил бўлади.” Шунинг учун у Исроил деб ном олди. Уларга: “Иордан дарёсининг ўртасидан, руҳонийларнинг оёғи турган жойдан ўн иккита тош олиб чиқинглар, бугун кечқурун қароргоҳ қурадиган жойга олиб бориб қўйинглар”, деб буюргин. Ёшуа ҳар бир Исроил қабиласидан танлаган ўн икки кишини чақириб, уларга шундай деди: “Эгангиз Худонинг Аҳд сандиғи олдига, Иорданнинг ўртасига бориб, у ердан ҳар бирингиз Исроил қабилаларининг ҳар бири учун биттадан тош олинглар. Уларни елкангизда кўтариб, қароргоҳга олиб боринглар. Ўша халқлар бугунгача эски одатлари бўйича яшаб келадилар: на Эгамиздан қўрқадилар, на Эгамиз Ёқубга, яъни Исроил наслига берган фармонларни, қоидаларни, қонун ва амрларни бажарадилар.
Выбор основного перевода