Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг ҳузуридан олов чиқиб, қурбонгоҳ устидаги куйдириладиган қурбонликни ва ёғларни ямлаб юборди. Халқ буни кўргач, ҳайқириб юборди–да, ерга мук тушди. Илёс халқнинг рўпарасига чиқиб, уларга танбеҳ берди: — Қачонгача икки кеманинг учини тутиб юрасизлар?! Агар Эгамиз Худо бўлса, Унга эргашинглар. Борди–ю, Баал Худо бўлса, унга сажда қилинглар. Халқдан садо чиқмади. Кейин: “Яна такрорланглар!” деб буюрди Илёс одамларга. Одамлар яна тўрт кўза сув қуйдилар. “Учинчи марта ҳам такрорланглар!” — деди. Учинчи марта ҳам тўрт кўза сув қуйдилар. Довуд у ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Сўнгра Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосига жавоб бериб, қурбонгоҳ устига осмондан олов туширди. Сулаймон ибодат қилиб бўлиши биланоқ, осмондан аланга тушиб, куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни ямлаб юборди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди.
Выбор основного перевода