Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизни Миср юртидан олиб чиққан, Мисрдаги қулликдан озод қилган. Ўша пайғамбар ёки туш таъбирловчи эса сизни Худойингиздан юз ўгиртиришга ҳаракат қилди. Эгангиз Худо амр қилган йўлдан сизни оздирмоқчи бўлди. Шунинг учун уни ўлдиринглар. Орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Аммо бирор пайғамбар Мен буюрмаган сўзни Менинг номимдан гапиришга журъат қилса ёки бошқа худолар номидан гапирса, у пайғамбар ўлиши керак.” Мен Ёбиннинг лашкарбошиси Сисарони, жанг аравалари ва лашкари билан Хишон дарёсининг ёнида сенга рўбарў қиламан. Бу жангда уларни сенинг қўлингга бераман.” Шундан кейин Ёҳу билан Ёҳунадав куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни келтира бошладилар. Бундан олдин эса Ёҳу Баалнинг уйи атрофига саксон кишини қўйиб, уларга шундай амр берган эди: “Қўлингизга мана бу одамларни топширяпман. Булардан бирортаси ҳам қочиб қолмасин. Ким қочишига йўл қўйса, боши билан жавоб беради.” Ёҳу қурбонликларни куйдириб бўлиши биланоқ қўриқчиларга ва лашкарбошиларга: “Ичкарига кириб, ҳаммани ўлдиринглар, бирортаси ҳам қочиб кетмасин!” — деб буйруқ берди. Қўриқчилар ва лашкарбошилар ҳаммасини қилич дамидан ўтказиб, жасадларини ташқарига отдилар. Сўнгра Баалнинг уйидаги ичкари хонага кириб,
Выбор основного перевода