Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Агар борсак, унга нима олиб борамиз? — деб сўради Шоул. — Тўрваларимиздаги нон тугади. Пайғамбарга олиб борадиган бирор ҳадямиз йўқ. Нимамиз қолди? — Мана, менда бир кумуш танга бор, — деди хизматкор. — Буни пайғамбарга бераман, у бизга борадиган йўлимизни кўрсатади. Нўъмон ва унинг барча ҳамроҳлари пайғамбар ҳузурига қайтиб келдилар. Нўъмон Элишайнинг ҳузурига келгач, айтди: — Бутун ер юзида Исроил халқининг Худосидан бошқа Худо йўқлигини билдим. Марҳамат, энди мен, қулингизнинг ҳадяларини қабул қилинг.
Выбор основного перевода