Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Пайғамбар Эгамизнинг амри билан қурбонгоҳга нидо қилди: — Қурбонгоҳ, эй қурбонгоҳ! Эгамиз шундай айтар: “Довуд хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келар, Унинг исми Йўшиё бўлар. Саждагоҳларда қурбонлик куйдирадиган руҳонийларни сенинг устингда қурбон қилар. Сенинг устингда инсон суякларини ёқар.” У Шамер исмли одамдан тўрт пуд кумушга тепаликни сотиб олиб, у ерга шаҳар қурдирди. Шаҳарни тепаликнинг олдинги эгаси Шамернинг исми билан Самария деб атади. Сўнгра Йўшиё қайрилиб қараб, адирдаги қабрларни кўрди. У ердаги қабрларни кўргач, одамларини юбориб, мозорлардаги суякларни чиқартирди, Эгамизнинг сўзига биноан, суякларни қурбонгоҳда ёқди ва шу тариқа қурбонгоҳни булғаб, ҳаром қилди. Зотан, бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди. — Анави ёдгорлик тоши кимники? — деб сўради Йўшиё. — Яҳудодан келиб, Байтилдаги қурбонгоҳда сиз қилган ишлар тўғрисида нидо қилган пайғамбарнинг қабридир, — дея жавоб беришди шаҳар аҳолиси. — Унга тегманглар, — деди шоҳ. — Ҳеч ким унинг суякларини безовта қилмасин. Шундай қилиб, пайғамбарнинг суякларига ҳам, Самариядан келган пайғамбарнинг суякларига ҳам тегмадилар. Исроил шоҳлари бутун юрт бўйлаб бегона худоларнинг саждагоҳларини қуриб Эгамизни ғазаблантирган эдилар. Йўшиё, худди Байтилда қилганидай, бу саждагоҳларни вайрон қилиш учун сипоҳлар жўнатди.
Выбор основного перевода