Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундан ташқари, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом Байтилда ўрнатган саждагоҳни ҳам, қурбонгоҳни ҳам йўқотди. Саждагоҳга ўт қўйиб, кулини кўкка совурди. У Ашеранинг устунига ўт қўйиб юборди. Сўнгра Йўшиё қайрилиб қараб, адирдаги қабрларни кўрди. У ердаги қабрларни кўргач, одамларини юбориб, мозорлардаги суякларни чиқартирди, Эгамизнинг сўзига биноан, суякларни қурбонгоҳда ёқди ва шу тариқа қурбонгоҳни булғаб, ҳаром қилди. Зотан, бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди.
Выбор основного перевода