Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Сизларга ҳукмронлик қиладиган шоҳнинг ҳуқуқи ва муомаласи қуйидагича бўлади: шоҳ ўғилларингизни мажбурлаб жанг араваларида ва сувори лашкари сафида хизмат қилишга олади. Баъзиларини ўзига қўриқчи қилиб тайинлайди, улар шоҳнинг жанг аравалари олдида югуришади. Шоҳ баъзиларини мингбоши, баъзиларини элликбоши этиб тайинлайди. Қай бирини шоҳ ўз даласини экиш–ўришга, яна бошқасини эса жанг қуролларини ва жанг араваларининг асбоб–ускуналарини ясашга мажбур этади. Қизларингизни пардозчи, ошпаз, новвой қилиб олади. Энг яхши далаларингизни, узумзорларингизни, зайтунзорларингизни олиб, ўзининг аъёнларига беради. Донингизнинг, узумларингизнинг ўндан бирини олиб, сарой амалдорлари билан бошқа аъёнларига тақсимлаб беради. Қул ва чўриларингизни, энг сара ҳўкизларингизни, энг сара эшакларингизни олиб, ўзининг иши учун фойдаланади. Қўй ва эчки сурувларингизнинг ҳам ўндан бирини тортиб олади. Ўзларингиз ҳам унга қул бўлиб қоласизлар. Вақти келиб, ўзларингиз истаган шоҳ дастидан фарёд қиласизлар. Лекин ўша пайтда Эгамиз сизларга жавоб бермайди. Сулаймоннинг ўн иккита ҳокими бўлиб, улар Исроил ҳудудларини бошқарар, шоҳни ва шоҳ хонадонини озиқ–овқат билан таъминлардилар. Ҳар биттаси йилига бир ой давомида шоҳ хонадонига озиқ–овқат етказиб бериши шарт эди. Сулаймон хонадонининг бир кунлик озиғи қуйидагича эди: 300 тоғора сифатли ун ва 600 тоғора кепакли ун, Шоҳ Сулаймон бутун Исроилдан 30.000 қаролни мажбурлаб олди. Шоҳ Сулаймон мажбурлаб олган қаролларни чақиртириб, Эгамизнинг уйини, ўзининг саройини барпо эттирган эди. Шунингдек, Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллони мустаҳкам қилдирган ва шаҳар деворини қурдирган эди. Хазор, Магидў ва Гезер шаҳарларини мустаҳкамлаган эди.
Выбор основного перевода