Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Рахабом Шакам шаҳрига кетди. Жамики Исроил халқи ҳам, Рахабомни шоҳ қилиб кўтарамиз деб, Шакамга келишди. Набат ўғли Ерибом бу ҳақда эшитиб, Мисрдан қайтди. У Сулаймоннинг дастидан Мисрга қочган эди. Исроил халқи одам юбориб, уни чақиртириб келди. Сўнг Ерибом билан биргаликда ҳаммаси Рахабом ҳузурига келиб, унга шу гапни айтишди: — Отангиз бизга оғир бўйинтуруқ солиб, оғир меҳнат қилишга бизни мажбурлаган эди. Энди сиз меҳнатимизни енгиллатиб, бизни бўйинтуруқдан халос қилинг. Ўшанда биз сизга итоат этамиз. — Уч кундан кейин ҳузуримга келинглар, — деди Рахабом келганларга. Шундай қилиб, халқ қайтиб кетди. Шоҳ Рахабомнинг отаси Сулаймон ҳаётлиги даврида оқсоқоллар ҳар доим унинг олдида ҳозиру нозир эдилар. Шоҳ ўша оқсоқолларга маслаҳат солди: — Сизлар нима дейсизлар, бу халққа нима деб жавоб берсам бўлади? Оқсоқоллар шоҳга шундай деб маслаҳат беришди: — Агар сиз бу халққа меҳр кўрсатиб, уларни мамнун қилсангиз, улардан яхши сўзингизни аямасангиз, улар сизга бир умр хизмат қиладилар. Лекин шоҳ оқсоқолларнинг маслаҳатини рад қилди. Бирга ўсган ва ўзига хизмат қилаётган ёш йигитлар билан маслаҳатлашди. Шоҳ ўша йигитларга деди: — Бу халқ менга: “Отангиз бизга солган оғир бўйинтуруқдан энди бизни сиз халос қилинг”, деяпти. Уларга нима деб жавоб берайин? Сизлар қандай маслаҳат берасизлар? Рахабом билан бирга ўсиб–улғайган ёш йигитлар унга шундай маслаҳат беришди: — Арз қилган ўша халққа шундай деб айт: “Менинг жимжилоғим отамнинг белидан ҳам йўғон. Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттарроғини қиламан. Отам сизларни қамчи билан жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб, жазолайман.” Рахабом Ерибомга ва халққа: “Учинчи куни ҳузуримга келинглар”, деб айтгани учун халқ айтилган пайтда шоҳ Рахабомнинг ҳузурига келди. Шоҳ оқсоқолларнинг берган маслаҳатларини писанд қилмай, ёш йигитларнинг гапига кириб, халққа кескин жавоб берди: — Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттарроғини қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб жазолайман. Шоҳ оқсоқолларнинг берган маслаҳатларини писанд қилмай, ёш йигитларнинг гапига кириб, халққа кескин жавоб берди: — Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттарроғини қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб жазолайман. Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи бажо бўлиши учун Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди. Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй Исроил халқи, ҳар бирингиз ўз уйингизга қайтинг! Эй Довуд, энди ўз кўмочингга ўзинг кул тортавер!” Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди. Рахабом фақат Яҳудо шаҳарларида яшайдиган Исроил халқи устидангина ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди. Шоҳ Рахабом қароллар бошлиғи Одонирамни Исроил халқи олдига юборган эди, Исроил халқи уни тошбўрон қилиб ўлдирди. Бу хабарни шоҳ Рахабом эшитди–ю, шоша–пиша жанг аравасига миниб Қуддусга қочди. Исроил халқи ўша кундан бошлаб Довуд хонадонидан юз ўгирди. Кейин Ёшуа барча Исроил қабилаларини, уларнинг оқсоқолларини, бошлиқларини, ҳакамларини ва назоратчиларини Шакамга чақиртирди. Улар Худонинг ҳузурига келдилар.
Выбор основного перевода