Бу гуноҳ ишлар Ерибом наслининг ер юзидан қирилиб, йўқолиб кетишига сабаб бўлди.
Дарвоқе, Эгамиз Довуд хонадонидан Исроилни тортиб олгандан кейин, Исроил халқи Набат ўғли Ерибомни шоҳ қилган эди. Ерибом Исроил халқини Эгамизнинг йўлидан оздириб, оғир гуноҳга ботирди.