Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла. Руҳонийлик вазифасини бажарган ҳар қандай бошқа одамнинг жазоси ўлимдир.” Эгамизнинг амрига кўра, Байтилдаги қурбонгоҳ ва Самария шаҳарларидаги ҳамма саждагоҳлар ҳақида унинг айтган сўзлари албатта бажо бўлади. Бу ҳодисадан кейин ҳам Ерибом қабиҳ йўлдан қайтмади. Яна саждагоҳларга оддий халқдан руҳонийлар тайин этди. Кимни хоҳласа, ўшани руҳоний қилиб тайинлайверди. Улар ҳам Эгамизга сажда қилдилар, айни пайтда ўз худоларининг саждагоҳларида хизмат қилиш учун ораларидан руҳонийлар ҳам сайлаб олдилар. Левилар ҳатто ўз яйловларини ва мулкларини ташлаб, Яҳудо ва Қуддусга келган эдилар. Чунки Исроил шоҳи Ерибом ва унинг ўғиллари левиларга Эгамизнинг руҳонийлари сифатида хизмат қилишга йўл қўймаган эдилар. Ерибом саждагоҳларда хизмат қилиш учун ўз руҳонийларини тайинлади. Улар Ерибом ясаттирган олтин бузоқларга ва эчки жинларга топинар эдилар. Сизлар Ҳоруннинг наслидан бўлган Эгамизнинг руҳонийларини ва левиларни қувиб юбордингизлар. Бегона халқлардан ўрнак олиб, оддий одамларни руҳоний қилиб тайинладингизлар. Қойил–э! Ёш буқаси ёки еттита қўчқори бўлган ҳар ким сохта худоларингизга руҳонийлик қила олади–я!
Выбор основного перевода