Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман. Менинг хоҳиш–иродамни амалга оширадиган садоқатли бир руҳонийни Ўзим учун тайин этаман, у кўнглимдагидай хизмат қилади. Унинг авлодини боқий қиламан, Мен мой суртиб танлаган шоҳ олдида у умр бўйи хизмат қилади. Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар бу халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Сени ҳамма ғанимларингдан тинч–омон сақлайман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон яратаман, деб айтмоқдаман. Эй Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам! Бу қулингга, сенинг хонадонингни барпо этаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди.
Выбор основного перевода