Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи бажо бўлиши учун Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди. Ерибом хотинига: — Қани, тур, кийимларингни ўзгартир, токи менинг хотиним эканлигингни ҳеч ким билиб қолмасин, — деди. — Шилўга жўна. Охиё пайғамбар ўша ерда. Исроил халқининг шоҳи бўлишим ҳақида у башорат қилган эди. Сулаймоннинг бошқа ишлари бошдан охиригача Натан пайғамбарнинг тарих китобида, Шилўлик Охиёнинг башоратларида ва валий Йиддонинг ваҳийларида баён этилган. Валий Йиддонинг ваҳийларида Набат ўғли Ерибом ҳукмронлиги тўғрисида ҳам ёзилган.
Выбор основного перевода