Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зеруя ўғли Абушай Довудни ҳимоя қилиб, ўша Филистни мағлуб қилиб ўлдирди. Шундан кейин Довуднинг одамлари унга: “Энди сиз биз билан бирга урушга бормайсиз, токи Исроилнинг чироғи ўчиб қолмасин”, деб айтишди. Шунда ҳам шоҳликнинг ҳаммасини тортиб олмайман, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Ўзим танлаб олган Қуддус ҳақи–ҳурмати учун битта қабилани сенинг ўғлингга қолдираман. Сулаймон ўғли Рахабом Қуддусга келиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан 180.000 одамни сипоҳликка танлаб олди. “Шоҳликни қайтариб оламан” деган мақсадда уларни Исроил халқига қарши жанг қилиш учун тайёрлади. Шунга қарамай, Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун Эгаси Худо Абиёдан кейин Абиёнинг ўғлини тахтга ўтқазди. Шундай қилиб, Қуддусни мустаҳкам қилиб, шу шаҳарда Довуд сулоласининг чироғини ўчирмади. Эгамиз Ўз қули Довуд ҳақи–ҳурмати учун Яҳудони ҳалокатга учратишни истамади, чунки Эгамиз Довудга: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди.
Выбор основного перевода