Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Ридо йиртилгани сингари, Эгамиз ҳам бугун Исроил шоҳлигини қўлингдан тортиб олиб, сендан кўра, яхшироғига берди, — деди Шомуил. Кейин Ерибомга деди: — Ўзингга ўн бўлагини ол. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз ҳам шундай айтмоқда: “Мен Сулаймоннинг қўлидан шоҳликни тортиб оламан ва ўнта қабилани сенга бераман. Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи бажо бўлиши учун Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди. Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй Исроил халқи, ҳамма ўз уйига қайтсин! Эй Довуд, энди ўз кўмочингга ўзинг кул тортавер!” Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди.
Выбор основного перевода