Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоул найзаси билан Довудни деворга михлаб қўймоқчи бўлди, лекин Довуд чап бериб қолди. Шоулнинг найзаси деворга санчилиб қолди. Ўша тун Довуд яна қочиб қутулди. Шоул Довудни эрта тонгда тутиб ўлдирмоқчи бўлди, кузатиб туринглар, деб унинг уйига одамларини жўнатди. Хотини Михал Довудга: — Бу кеча қочиб қутулмасангиз, эрта тонгда сизни ўлдиришади, — деди. Бир пайт Довуд Зиф чўлидаги Хорешда турганда, Шоул уни ўлдиргани йўлга чиққани ҳақида хабар эшитди. Биронтаси ортингиздан тушиб, жонингизга қасд қилса, ҳаётингизни Эгангиз Худо Ўз паноҳида асрасин. Ғанимларингизни эса палахмондан отилган тошдай улоқтириб юборсин.
Выбор основного перевода