Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Довуд одамлари билан эрта тонгда туриб, Филистлар ҳудудига қараб йўл олди. Филистлар эса Йизрилга жўнашди. Филистлар эса шу пайтда Исроил лашкари билан жанг қилишаётган эди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочди, кўплари Гилбова тоғида ҳалок бўлди. Энди Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди. Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камонкашлари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул оғир яраланди. У қуролбардорига: — Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, менга қилич солиб, хўрламасинлар, — деди. Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади. — Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонинг марҳаматини кўрсатайин. — Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам майиб, — деди Зибах. Шоулнинг набираси Мефибосит Йўнатаннинг ўғли эди. Мефибосит Довуднинг ҳузурига келиб, мук тушиб таъзим қилди. — Мефибосит! — деди Довуд. — Қулингиз шу ерда, — деб жавоб берди Мефибосит. Йўнатандан Мефибосит туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди.
Выбор основного перевода