Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довудга хизмат қилган баҳодир жангчилар қуйидагилар: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам. У “Уч қаҳрамон”нинг сардори эди. У найзаси билан уч юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди. “Уч қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди. Филистлар жанг қилиш учун Пас–Даммимда тўпланганда, Элазар Довуд билан бирга эди. У ердаги даланинг бир қисмига арпа экилган эди. Исроил лашкари қоча бошлагач, Элазар билан Довуд даланинг ўртасида туриб олиб, у ерни ҳимоя қилишди. Филистларни қириб ташлашди. Шу тариқа, Эгамиз уларни катта ғалабага эриштирди. “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирган ўша учта қаҳрамон Довуднинг ёнига — Адуллам ғори олдидаги қояга кетишди. Рафа водийсида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди. Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди. Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди. Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади. — Бундай қилишдан мени Худойимнинг Ўзи асрасин! — деб хитоб қилди у. — Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб, сув олиб келишди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Уч қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди. Йўабнинг акаси Абушай “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Уч қаҳрамон” сингари донг таратди. У “Ўттиз қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Кабзил шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди. Яна бўйи беш тирсак келадиган девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлидаги найзаси тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди. Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа, Бинаё “Уч қаҳрамон” каби донг таратди. У “Ўттиз қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади. Бошқа баҳодир жангчилар қуйидагилардир: Йўабнинг укаси Осойил, Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон, Харўд шаҳридан Шаммох, Палонлик Халез, Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро, Онотўт шаҳридан Абуазар, Хуша шаҳридан Сибахай, Охўва уруғидан Залмон, Натуфо шаҳридан Махрай ва Банах ўғли Халед, Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай, Пиратон шаҳридан Бинаё, Гаш сойликларидан Хурай, Байт–Араба шаҳридан Абуалвон, Бохурим шаҳридан Озмобит, Шалбим шаҳридан Элияхба, Гизонлик Ёшон ўғиллари, Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан, Харорлик Шорор ўғли Охиём, Ур ўғли Элифал, Махиротлик Хафер, Палонлик Охиё, Кармил шаҳридан Хазро, Эзбай ўғли Парай, Натаннинг укаси Йўэл, Хагри ўғли Мивхор, Оммон халқидан Зилах, Барўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай, Йитар уруғидан Эро ва Горив, Хет халқидан Уриё, Охлай ўғли Забад, Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шизо ўғли Адинах ва унинг ўттиз жангчиси, Махо ўғли Ханон, Митанлик Ёшафат, Аштарутлик Уззия, Арорлик Хўтамнинг ўғиллари Шомо ва Явиёл, Шимри ўғли Ёдиёл ва унинг укаси Тизлик Йўхо, Махавлик Элиёл, Элнамнинг ўғиллари Яривай ва Йўшавиё, Мўаб юртидан Йитмо, Элиёл, Обид ва Зўволик Ясиёл. Биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Забдиёл ўғли Ёшувам эди. Ёшувам Параз наслидан эди.
Выбор основного перевода