Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгамиз! Душманларинг барчаси Сисарога ўхшаб қирилиб кетсин! Дўстларинг–чи, чиқаётган қуёшдай Чарақлаб турсин!” Юртда қирқ йил тинчлик барқарор бўлди. Шоҳимиз ўхшасин ўрилган далага, Ёққан ҳузурбахш ёмғирга, Ерни суғорган шаррос ёмғирга. Муқаддас номим ҳақи илк ва сўнг марта онт ичдим, Довудни Мен асло алдамайман. Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди, кун чиққунча тонг ёришаверади. Шунинг учун сўзларим билан сени ўлгудай саваладим, Пайғамбарларим орқали сени чопиб ташладим. Чиқарган ҳукмим чақмоқ каби сени уради.
Выбор основного перевода