Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Абнур Осойилни яна огоҳлантирди: — Мени қувлама, тағин абжағингни чиқариб юбормай! Акс ҳолда, аканг Йўабнинг юзига қандай қарайман?! Барибир Осойил унинг ортидан қолмади. Абнур найзасининг орқа учи билан Осойилнинг қорнига бир урган эди, найза Осойилнинг орқасидан тешиб чиқди. Осойил ерга йиқилди–ю, жон берди. Ҳамма Осойил йиқилиб ўлган жойга етиб борди–ю, тўхтаб қолди. Иккала ака–ука буғдой олиш баҳонасида уйга киришди. Уйга кирганлари заҳоти, Ишбоситнинг қорнига ханжар уриб, уни ўлдирдилар. Сўнг унинг бошини кесиб олиб кетдилар. Рахав билан Банах тун бўйи Иордан водийси бўйлаб юришди. — Яхшимисан, иним? — деди–ю, гўё уни ўпмоқчи бўлиб, ўнг қўли билан Эмосанинг соқолидан ушлади. Эмоса Йўабнинг нариги қўлида ханжар борлигини сезмай қолди. Йўаб ханжарини Эмосанинг қорнига тиқди, Эмосанинг ичак–човоғи ерга тўкилди. Иккинчи марта ханжар уришига ҳожат қолмади, Эмосанинг жони чиқиб бўлган эди. Шундан кейин Йўаб билан акаси Абушай Шебани қувлашда давом этишди. Яна Зеруя ўғли Йўаб менга нима қилганини сен биласан. У Исроилнинг иккита лашкарбошисини — Нар ўғли Абнур билан Этер ўғли Эмосани ўлдириб, тинчлик пайтида уруш давридагидай қон тўкди. Чориғидан тортиб, белигача урушдагидай қонга булғанди. Эгамиз унинг қонини ўзининг бошига етказсин. У отам Довудга билдирмасдан, иккита солиҳ, ўзига қараганда яхши инсонни ўлдирган эди. Улардан бири Исроил лашкарбошиси Нар ўғли Абнур, иккинчиси эса Яҳудо лашкарбошиси Этер ўғли Эмоса эди.
Выбор основного перевода