Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Ёшуа Холибни дуо қилиб, Хеврон шаҳрини унга мулк қилиб берди. Шундай қилиб, Холиб Исроил халқининг Худосига — Эгамизга содиқ қолгани учун Хеврон шаҳри унинг ва авлодининг мулки бўлиб қолди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Арба Оноқ авлоди орасида энг машҳур киши бўлган эди. Энди юртда тинчлик барқарор бўлди. — Бориб ўша Филистлар билан уришайми? — деб Эгамиздан сўради Довуд. — Бор, Филистлар билан уришиб, Кейлах шаҳрини халос эт, — деди Эгамиз. Довуд яна Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўради. — Отлан, Кейлахга бор! Филистларни Ўзим сенинг қўлингга бераман, — деди унга Эгамиз. Довуд Шоулнинг қабиҳ ниятини эшитиб, руҳоний Абуатарга: — Эфодни бу ерга олиб кел, Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деди. Сўнг Худога шундай деб илтижо қилди: — Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Аниқ хабар эшитдим: Шоул Кейлахга келиб, шу қулинг сабабли шаҳарни вайрон қилмоқчи экан. Кейлахликлар мени Шоулнинг қўлига тутиб берадими? Бу қулингнинг эшитганлари ростми, Шоул бу ерга келадими? Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, ўтиниб сўрайман, бу қулингга аён эт! — Шоул келади, — деди Эгамиз. — Кейлахликлар мени ва одамларимни Шоулнинг қўлига тутиб берадими? — деб сўради Довуд. — Тутиб беради, — деди Эгамиз. ва Хеврон шаҳарлари. Довуд одамлари билан кезган ерларнинг ҳаммасига ўлжалардан жўнатди.
Выбор основного перевода